ССВда тозалаш: вазирлик марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ишдан бўшатилди

Жамият

image

Бугун, 14 декабрь куни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вазирлик марказий аппаратининг 40 фоиз ходими ишдан олинди. 

ССВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, кейинги пайтларда фуқароларнинг тиббиёт соҳасидан норози эканлиги ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлигига жуда кўп шикоятлар келмоқда. Масалан, жорий йилнинг ўтган 11 ойида ССВга келиб тушган жами мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 12 мингтага кўпайиб, 57 600 тани ташкил этган. Уларнинг энг катта қисмини сифатсиз тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар ташкил этади. 

“Юртдошларимиз ўртасида айрим касалликлар кўрсаткичлари йил сайин ошиб бораётгани ҳам ачинарлидир. Хусусан, сўнгги беш йилда юрак-қон томир хасталикларига чалиниш ҳолатлари 20 фоизга кўпайган. 

Қолаверса, битта туманда камида 10-15 та лаборатория бўлгани билан қонни таҳлил қилишга шароит ва мутахассислар малакаси етишмаслиги оқибатида диабетнинг оғир асоратлари – кўз, буйрак ва тўпиқ касалликлари бўйича республика муассасаларига мурожаатлар 10 фоизга ошган”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, тиббиётда давлат хусусий шерикчилик муносабатлари, тиббий суғурта, лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш, соҳани рақамлаштириш йўналишларида ишлар етарли даражада ташкил қилинмангани туфайли кўзланган натижаларга эришилмаяпти. 

Шу сабабдан вазирлик ҳайъати йиғилишида Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг ўз фаолиятида натижа бермаган 40 фоиз ходимлари вазифасидан озод этилган ва уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made