ССВ гўдакни қўғирчоқдек ҳар кўйга солган кимлигини аниқлашга киришди

Жамият

image

Аввалроқ, ўрта ёшли эркак тахминан бир ёки икки яшар чақалоқни столга ётқизиб, турли ҳаракатлар билан унинг қўл-оғини аямай қайириб, бели ва бошини эзиб, ҳатто, бутун танасини қайириб, икки қўлидан ушлаб худди қўғирчоқни айлантиргандек, чирпирак қилаётгани акс этган видеотасвирлар эълон қилинган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматига кўра, вазирлик айни пайтда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

“Вазирлик айни пайтда мазкур ҳолат қаерда ва қачон бўлгани, уқалаш муолажаси ким томонидан амалга оширилгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда ва унинг натижалари бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилади”, дейилади хабарда. 

Қайд этиш керак, бундай ҳолат кўпчиликка бегона эмас. Хусусан, яқинда шифокор либосидаги эркакнинг тахминан 2 яшарлар атрофидаги болани столга ётқизиб, турли оғир ҳаракатлар билан унинг қўл-оғини, қорнини эзаётгани, баданини кўтариб, столга ураётгани акс этган видео тарқалган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги массажчининг тегишли на рухсатномаси, на сертификати, на физиотерапия йўналишидаги диплом ва на малака тоифаси йўқлигини маълум қилганди.

Қолаверса, вазирлик юқоридаги ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинганини айтган. Бироқ ҳуқуқ органларидан ҳозирча расмий изоҳ бўлмади.

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ҳам ҳолатга муносабат билдириб, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ҳамда малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бухоро

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг