Интернетда эркак гўдакни қўғирчоқдек ҳар кўйга солаётгани акс этган видеo тарқалди

3-саҳифа 19300
image

Ижтимоий тармоқларда ўрта ёшли эркак тахминан бир ёки икки яшар чақалоқни столга ётқизиб, турли ҳаракатлар билан унинг қўл-оёғини аямасдан қайириб, бели ва бошини эзиб, ҳатто, бутун танасини қайириб, икки қўлидан ушлаб худди қўғирчоқни айлантиргандек, чирпирак қилаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Энг ёмони, Бухорода бўлгани айтилаётган мазкур ҳолатни тасвирга аёл киши олган. Чунки видеодан аёл кишининг бамайлихотир гапираётган овози эшитилган.

Тасвирларда гўдак ваҳшийликка бардош бера олмай чинқираб, тинимсиз йиғлаётгани акс этган. Бу ҳолатда боланинг асаб тизими шикастланиши мумкинлиги кўриниб турган бўлса-да, аёл киши кулиб, ким биландир гаплашиб тургани ҳам сезилган. Гўдак қарийб тўрт дақиқа шундай азобларга бардош берган.

Қайд этиш керак, бундай ҳолат кўпчиликка бегона эмас. Хусусан, яқинда шифокор либосидаги эркакнинг тахминан 2 яшарлар атрофидаги болани столга ётқизиб, турли оғир ҳаракатлар билан унинг қўл-оғини, қорнини эзаётгани, баданини кўтариб, столга ураётгани акс этган видео тарқалган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматига кўра, массаж муолажасини бажарган шахс мазкур фаолият билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома ва сертификатга, қолаверса, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга бўлмаган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 392
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×