Спорт олами Украинага ёрдам бериши аниқ – Роберто Манчини

Спорт

image

Одатда спорт инсонларни бир-биридан ажратмас эди, балки уларни бирлаштирарди. Украинада бўлаётган урушдан жабр чекаётганларга спорт ёрдам бериши аниқ. Футбол бўйича Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини “Sportface” нашрига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

Шунингдек, Манчини Россияда урушни хоҳлайдиган одамлар кам деб ҳисоблайди.

“Украинадаги вазият драматик. Одатда спорт инсонларни бир-биридан ажратиб қўймас эди, балки уларни бирлаштиради. Украинада бўлаётган урушдан жабр чекаётганларга спорт ёрдам бериши аниқ. Уруш барчанинг бошига оғир кулфатларни келтириши мукин. Айниқса, украин халқи оғир кунларни бошидан кечиряпти. Жабрланганлар кўплигини билиб, улар учун нимадир қилишга ҳаракат қиляпмиз. Менимча, Россияда урушни хоҳлайдиганлар деярли йўқ. Бу барчамиз учун қоронғу вақт. 2022 йилда одамларнинг ҳаётига зомин бўладиган жанговар ҳаракатлар бўлиши мумкинлигини англаш қийин”, деган Манчини.

Россия спортига киритилган чекловлар 

Рус қўшинлари Украинага киргач, Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) Россия Президенти Владимир Путинни ташкилот фахрий президенти ва элчиси мақомидан маҳрум қилди. 

Польша, Чехия ва Швеция футбол терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш доирасида Россия билан ўйинга боришдан бош тортди.

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) 2022 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербург шаҳридан Парижга кўчирилганини маълум қилди.

FIFA  ҳамда UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини барча футбол мусобақаларидан чиқариб ташлади.

Халқаро баскетбол федерацияси россиялик баскетболчилар ва расмий шахсларни ташкилот шафелигидаги барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди.

Дунёдаги энг йирик спорт кийимлари компанияси “Аdidas” Россия футбол жамоалари билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Шунингдек, Германиянинг "Шальке 04" клуби ва UEFA'нинг ўзи ҳам Россиянинг "Газпром" трансмиллий компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди.

Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) россиялик ва беларуслик атлетларни Пекин-2022 Паралимпия ўйинларидан четлатди.

Шунингдек, 2023 йилда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Махсус Олимпиада ўйинлари бекор қилинди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг