Украинадаги уруш фонида Қозонда ўтказиладиган Олимпиада бекор қилинди

Спорт

image

2023 йилда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Махсус Олимпиада ўйинлари бекор қилинди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, бундай қарор Украинадаги вазият муносабати билан қабул қилинган. Мусобақа 2023 йилнинг 21 – 27 кунлари ўтказилиши керак эди.

Маълумот ўрнида, Махсус Олимпиада ўйинлари интеллектуал ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида қишки ва ёзги спорт турлари бўйича тўрт йилда бир марта ўтказилади. Биринчи Махсус Олимпиада ўйинлари 1968 йил июль ойида Чикагода бўлиб ўтган. 

Олимпиада фақат ақлий нуқсонлари бўлган одамларни ҳаётга мослаштириш учун ўтказилади. Мусобақалардан мақсад энг кучлиларни саралаш ёки спорт рекордларини ўрнатиш эмас.

Россия спортига киритилган чекловлар

Рус қўшинлари Украинага киргач, Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) Россия Президенти Владимир Путинни ташкилот фахрий президенти ва элчиси мақомидан маҳрум қилди. 

Польша, Чехия ва Швеция футбол терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш доирасида Россия билан ўйинга боришдан бош тортди.

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) 2022 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербург шаҳридан Парижга кўчирилганини маълум қилди.

FIFA  ҳамда UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини барча футбол мусобақаларидан чиқариб ташлади.

Халқаро баскетбол федерацияси россиялик баскетболчилар ва расмий шахсларни ташкилот шафелигидаги барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди.

Дунёдаги энг йирик спорт кийимлари компанияси “Аdidas” Россия футбол жамоалари билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Шунингдек, Германиянинг "Шальке 04" клуби ва UEFA'нинг ўзи ҳам Россиянинг "Газпром" трансмиллий компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди.

Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) россиялик ва беларуслик атлетларни Пекин-2022 Паралимпия ўйинларидан четлатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг