SpaceX сайёҳларни орбитага учирди (видео)

Технология

image

SpaceX компанияси сайёҳлар билан Crew Dragon космик кемасини орбитага учирди. Парвознинг жонли трансляцияси расмий сайт орқали олиб борилди.

Маълумотларга кўра, SpaceX Crew Dragon кемасини космик сайёҳлар билан муваффақиятли орбитага учирган. Миссия доирасида кема Ернинг қутбий орбитасида ҳаракат қилиб, Шимолий ва Жанубий қутблар устидан ўтади. 

“Улар, шунингдек, инсониятнинг узоқ муддатли космик тадқиқот имкониятларини кенгайтириш ва инсон саломатлигини ўрганишга ёрдам берадиган 22 та илмий тадқиқотни амалга оширади. FRAM2 орбитада бўлиш давомида экипаж илк бор космосда рентген тасвирини олишни, мушак ва суяк массасини сақлаб қолиш учун машқлар ўтказишни ҳамда микрогравитация шароитида қўзиқорин ўстиришни режалаштирган”, дейилади хабарда.

Парвознинг асосий ҳомийси Мальтадан бўлган асли хитойлик тадбиркор ва тадқиқотчи Чун Ван бўлган. Бироқ парвоз нархи ошкор этилмаган.

Экипаж таркибида Чун Ван – миссия раҳбари, Яннике Миккельсен – кема учувчиси, Рабеа Рогге – миссия мутахассиси, Эрик Филипс – тиббий офицер сифатида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск “Fox News” телеканалига берган интервьюсида SpaceX компанияси 20-30 йил ичида Марсда ҳеч қандай Ер ёрдамисиз яшай оладиган цивилизация яратишни режалаштираётганини айтган эди. Ҳозирги лойиҳа бўйича, бутун космик тизимнинг умумий баландлиги 121 метрни (шундан кема – 50 м, тезлаткич – 71 м), диаметри эса 9 метрни ташкил этади. Юк кўтариш қуввати 100-150 тонна бўлиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Crew Dragon космик кема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг