SpaceX’нинг ракетаси Ҳинд океанига қўниб портлади (видео)
Олам
−
23 Май 3604 1 дақиқа
АҚШнинг хусусий космик компанияси SpaceX кеча, 22 май куни Starship ракетасининг 12-синов учирилишини амалга оширди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ракета Техасдаги Starbase космодромидан учирилган бўлиб, бу янги авлод Starship V3 нинг илк синови ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, синов парвозининг асосий мақсади янгиланган тизимларнинг реал шароитдаги ишлаш самарадорлигини текширишдан иборат бўлган. Ракета космосда тахминан бир соат парвоз қилган ва олтита двигателдан бири ишламаганига қарамай, Ҳинд океанига бошқариладиган тарзда қўнган. Қўнишдан сўнг кема ағдарилиб портлаган. Бу ҳолат олдиндан синовнинг бир қисми сифатида ҳисобга олинган. Илон Маск ушбу парвозни “эпик” деб атаб, жамоани табриклаган.
Маълумот учун, аввалги Starship V3 синовлари техник муаммолар сабабли қолдирилган эди. Starshipнинг илк синов парвози 2025-йил октябрь ойида амалга оширилган. NASA ушбу ракетадан 2028 йилгача Ойга астронавтларни юборишда фойдаланишни режалаштирмоқда, SpaceX эса Марсга инсон юборишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX компанияси тарихдаги энг йирик Starship космик кемаси прототипи бўлган ракета ташувчининг 11-синов парвозини муваффақиятли якунлагани ва у Ҳинд океанига қўнгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси