Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга келди
Жамият
−
29 Ноябрь 2019
4309Бугун, 29 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди.
Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бугун бўлиб ўтади.
Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь