Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистонга келди

Local

image

Бугун, 29 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келди. 

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

IMG_20191129_090124.jpg

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бугун бўлиб ўтади. 

Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.


Rate Count

49

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends