Сомали Ўзбекистонга биринчи элчисини тайинлади
Жамият
−
27 Ноябрь 2025 1847 1 дақиқа
Сомали Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги биринчи элчиси Фатхудин Али Моҳамед Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, тадбир давомида икки мамлакат ўртасидаги кўплаб истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлик билдирилган.
“Элчининг муҳим дипломатик миссиясида улкан муваффақиятлар тилаймиз ҳамда самарали ва натижага йўналтирилган ҳамкорликни биргаликда ривожлантирамиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Бангладеш Халқ Республикасидаги элчиси (қароргоҳи Деҳли шаҳрида) Сардор Рустамбоев ушбу мамлакат Президенти Муҳаммад Шаҳобуддинга ишонч ёрлиқларини топширганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март