Соболенко бразилиялик тадбиркорга турмушга чиқишга рози бўлди
Спорт
−
04 Март 4728 1 дақиқа
Дунёнинг биринчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенко бразилиялик тадбиркор Георгиос Франгулиснинг турмуш қуриш таклифига розилик билдирди. Бу ҳақда теннисчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
Жорий йилнинг январь ойида Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилган турнирдаги сўнг Соболенко ҳазил аралаш яқин кунларда унаштирилиши ҳақида ишора қилган.
Соболенко ўзининг Instagram саҳифасида бразилиялик бизнесменнинг турмушга чиқиш таклифини билдирган видеосини эълон қилган.
Маълумот учун, 27 ёшли Соболенко тўрт карра “Катта дубулға” яккалик баҳслари ғолиби ҳисобланади. Умуман олганда, у фаолияти давомида 22 та WTA турнирида зафар қучган. Теннисчи 2024 йилдан буён 37 ёшли тадбиркор Франгулис билан муносабатда бўлиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Арина Соболенко 2026 йилги илк “Катта дубулға” финалида иштирок этиб, қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакинага имкониятни қўлдан бўй берганди.
Live
Барчаси