Собиқ депутат Алия Юнусова номзоди янги лавозимга маъқулланди

Жамият

image

Кеча, 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитишди. 

Қайд этилишича, 2019 йилда Омбудсман номига Ўзбекистон Республикаси, хорижий давлатлар фуқаролари ва омбудсманлари, жамоат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслардан жами 12 822 та (2018 йилда – 10 832 та) мурожаат келиб тушган. Таъкидланишича, мурожаатларнинг 38,8 фоизи инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларига, 31,6 фоизи ижтимоий, 25,3 фоизи иқтисодий, 3,5 фоизи сиёсий ва 0,8 фоизи экологик ҳуқуқларга тегишли.

Ўзбекистонда оналик ва болаликни қўллаб-қувватлаш, болаларнинг маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида Президентнинг “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга мувофиқ, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими жорий этилди ва Котибият тузилмасида бола ҳуқуқларини таъминлаш фаолиятига кўмаклашувчи бошқарув ходимларининг чекланган сони 2 нафардан иборат сектор тузилди.

26 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 26 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Омбудсман ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Алия Юнусова номзодини маъқуллади.

Қарор маъқуллаш учун Сенатга юборилган.

Алия Юнусова (1961 йилда туғилган) — иш фаолиятини Тошкент давлат тиббиёт институтида (1983−1989 йилларда) ўқитувчиликдан бошлаган. У турли йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Мўминов номли фалсафа ва ҳуқуқ институтида аспирант (1989−1999), кичик илмий ходим, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада I даражали мутахассис (1991−1993), бош мутахассис, инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказида бўлим мудири (1999−2005) лавозимларида меҳнат қилган. Юнусова 2005−2020 йилларда — учинчи чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Депутат Алия Юнусова

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг