Собиқ Бухоро тумани ҳокими қамоққа олинди
3-саҳифа
−
19 Декабрь 2023
10559Собиқ Бухоро тумани ҳокими Хайрулло Жўраев қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят судлари маълум қилди.
Собиқ Бухоро тумани ҳокими Хайрулло Жўраев Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинган. У Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг жорий йилнинг 16 декабрдаги ажрими билан Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи Хайрулло Жўраевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, Хайрулло Жўраев 2020 йил декабрь ойида Бухоро туманига ҳоким этиб тайинланган. У ҳоким бўлгунга қадар “Ғиждувон” эркин иқтисодий зонаси раҳбари вазифасида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилишда Бухоро туман ҳокими Хайрулло Жўраевни лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берган эди.
LiveБарчаси