Собиқ Бош прокурор Рашид Қодиров иши бўйича суд жараёни тугаган

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашид Қодиров иши бўйича суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

“Тошкент шаҳар судида Рашид Қодиров иши бўйича суд жараёни якунланди. Ҳозирда иш бўйича судяларнинг маслаҳатлашуви давом этяпти. Яқин вақтларда ҳукм эълон қилинади”, дея маълум қилди Матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Собиқ бош прокурор пора олиш, талончилик ва лавозимини суиистеъмол қилишда айбланяпти. Ушбу жиноятлар бўйича айбланувчига 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.
 
Шунингдек, шу каби айбловлар Бош прокуратуранинг 24 нафар собиқ ходимларига нисбатан қўйилган, жумладан, собиқ бош прокурорнинг ўғли Алишер Қодировга нисбатан ҳам айблов қўйилиб, у халқаро қидирувга берилганди.
 
Рашид Қодиров Ўзбекистон Бош прокуратурасини 2000-2015 йиллар давомида бошқариб келган. 2015-2017 йиллар давомида Қодиров Ўзбекистон Конституцион суди аъзоси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рашид Қодиров

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг