Словения ҳукумати Фаластинни тан олишни маъқуллади

Олам

image

Словения ҳукумати Фаластин давлатини расман тан олиш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда ҳукумат йиғилиши якунлари бўйича Бош вазир Роберт Голоб маълум қилди.

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ушбу ташаббусни тасдиқлаш учун Миллий Ассамблеяга (парламент) юборган. Келгуси ҳафта Қонунчилик палатаси ушбу масалани овозга қўйиши кутилмоқда.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, Словения Фаластинни 1967 йилги чегаралар доирасида ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларига мувофиқ мустақил ва суверен давлат сифатида тан олиш ниятида.

Унинг таъкидлашича, ҳозир Яқин Шарқда доимий тинчликни таъминлаш ва икки давлат қарорига ўтиш учун қулай вақт.

Эслатиб ўтамиз, 28 май куни Испания, Норвегия ва Ирландия Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олган эди. Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдул Ҳафиз Нофал Бельгия, Люксембург, Португалия ва Словения тез орада Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олиши кутилаётганини айтди. Дания парламенти эса Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Словения

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг