Норвегия ва Испания Фаластинни расман давлат сифатида тан олди
Олам
−
28 Май
3364Норвегия ва Испания Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олди. Қарор бугун, 28 май куни кучга кирди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирликлари хабар берди.
Икки кун аввал Норвегия Ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде Брюсселдаги учрашувда Фаластин миллий маъмурияти Бош вазири Муҳаммад Мустафога тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган эди.
"Бу эътироф билан биз Осло келишувлари билан бошланган жараёнга янги дастурни тақдим этамиз", деган Эйде.
Унинг фикрича, агар бошқа давлатлар Норвегиядан ўрнак олса, бу қарор Яқин Шарқдаги можарони “тинч йўл билан ҳал этиш учун катта туртки бериши” мумкин.
Испания Бош вазири Педро Санчес бугун, 28 май куни ўз мамлакати 1967 йилги чегаралар ичида фаластинлик мустақил давлатини ва унинг пойтахти сифатида Шарқий Қуддусни тан олишини маълум қилди. Сиёсатчи ушбу қарорни тарихий деб атади ва у Мадрид энг яхши алоқаларни сақлаб қолиш ниятида бўлган Испаниянинг дўсти Исроилга қарши йўналтирилмаганлигини таъкидлади.
Бугун мустақил Фаластин давлатининг тан олинишига оид баёнот ирландияликлардан ҳам кутилмоқда. Дублин бир неча кун олдин Фаластинни Норвегия ва Испания билан бир вақтда тан олиш ниятини эълон қилган эди.
Маъмура Тўраева
LiveБарчаси