“Сиздан угина, биздан бугина”. АҚШ ҳам Тайванга қурол сотмасликка ваъда берди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Тайванга 12 миллиард долларлик Америка қуролларини сотиш тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда Трамп "Fox News" телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

Трампнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг кейинги ҳаракатлари Хитойга боғлиқ. Қайд этиш жоиз, Трамп ва Си Цзиньпин ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Си Эронга қурол бермасликка ваъда берган эди. Агар Хитой Эронга қурол етказиб берса, бу Яқин Шарқдаги можароларни янада кучайтириши мумкин.

“Мен бу қарорни ҳозирча кейинга қолдиряпман, барчаси Хитойга боғлиқ. Биз жуда кўп миқдордаги қурол ҳақида гапиряпмиз. Ўн икки миллиард доллар жуда кўп қурол”, деди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп ва Си Цзиньпин Пекинда музокаралар ўтказгани ҳақда хабар берилганди. Унда томонлар савдо, Тайван ва халқаро хавфсизлик масалаларини муҳокама қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп қурол Тайван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг