“Сити” рад этди: Гвардиола “Ювентус”га ўтмайди.

Спорт

image

Испаниялик мутахассис Пеп Гвардиола “Манчестер Сити”да ишлашни давом эттиради. Буни клуб директорлар кенгаши аъзоси Альберто Галасси айтиб ўтган.

“Манчестер Сити ҳақида бундай бемаъни хабарларнинг тарқалишидан ҳайронман. Сабаби Гвардиола ўтган ҳафтада ОАВга Англияда қолишини маълум қилган эди.

Биринчидан, у биз билан бошлаган ишини давом эттиришни хоҳлайди. Иккинчидан, унинг клуб билан яна икки йиллик шартномаси бор. Мен “Ювентус” каби клуб бундай хабарларни тарқатишига ишонмайман. Агар улар буни хоҳлашганида биринчи биз билан боғланар эди”, деб айтиб ўтган Галасси.

Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола “Манчестер Сити” бошқарувига 2016 йилда келган эди. Ортда қолган икки мавсум давомида у икки марта премьер лига чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек у икки марта Лига кубоги ва бир мартадан Англия кубоги ва суперкубогини ўзиники қилиб олган.

Эътиборлиси, у Англияда энг қисқа вақт ичида 6 та совринни қўлга киритган дастлабки мураббийга айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Manchester Siti Yuventus Pep Gvardiola

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг