“Сити”ни АПЛдан четлатиш талаб қилинмоқда – ОАВ
Спорт
−
11:57 636 1 дақиқа
Англия Премьер-лигасининг энг кучли бешта клуби “Манчестер Сити”ни мусобақадан четлатиш ва клубга трансфер тақиқини жорий этишни истамоқда. Бу ҳақда “FullTime Report” хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, “Манчестер Сити” раҳбарияти жамоани қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолиш учун барча чораларни кўрмоқда. Бироқ клуб адвокатлари якунда “Сити” қуйи дивизионга туширилишини кутмоқда.
Жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Премьер-лиганинг мустақил комиссияси “Манчестер Сити”ни 2009-2018 йиллар оралиғида мусобақанинг молиявий қоидаларини кенг миқёсда бузгани бўйича қўйилган 115 та айбловнинг 114 тасида айбдор деб топганди.
Клубга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар орасида совринлардан маҳрум қилиш, очколарни олиб ташлаш, трансфер тақиқи ва катта миқдорда жарима солиш каби чоралар ҳам бор. Бироқ буларнинг барчаси ҳозирда клубнинг апелляция натижасига боғлиқ бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Англия Премьер-лигаси “Манчестер Сити” клуби 2009-2010 йилги мавсумдан 2017-2018 йилги мавсумгача бўлган даврда лиганинг молиявий қоидаларини бузиш билан боғлиқ барча айблов бандлари, шунингдек, лига томонидан ўтказилган суриштирув билан ҳамкорлик қилишни истамагани билан боғлиқ айбловларнинг аксарияти бўйича айбдор деб топилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь