“Сити” мухлислари Ҳоланддан сочларини зудлик билан ўстиришни талаб қилмоқда
Спорт
−
10:57 1423 2 дақиқа
Бугун, 23 август куни “Манчестер Сити” жамоаси Премьер-лиганинг янги мавсуми дастлабки турида “Борнмут”га қарши майдонга тушди. Учрашувда янги соч турмагида кўриниш берган Эрлинг Ҳоланд мухлислар танқидларига сабаб бўлди.
Учрашув олдидан Ҳоланд ўзининг машҳур узун сочларини қисқартириб, янги имидж билан мухлисларни ҳайратда қолдирган эди.
“Этихад”даги баҳсда норвегиялик ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушди, аммо вазиятлардан унумли фойдалана олмади.
“Манчестер Сити” Марк Гехи ва Йошко Гвардиолнинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ Ҳоланднинг гол ура олмагани мухлисларнинг эътиборидан четда қолмади.
Учрашувдан сўнг ижтимоий тармоқларда “Сити” мухлислари Ҳоланднинг самарасиз ўйини ҳақида ҳазиллашиб, унинг янги қиёфасини сабаб сифатида кўрсатишди. Ҳатто мухлислардан бири норвегияликни Рапунцелга қиёслаб, у сочлари билан бирга “сеҳрли кучини” ҳам йўқотганини таъкидлади. Бошқалар эса ҳужумчини имкон қадар тезроқ эски соч турмагига қайтишга чақирди.
Ҳоланднинг бир вақтлар Златан Ибрагимовичдан маслаҳат олгани ҳақидаги ҳикоя ҳам ушбу ҳазилларни янада оммалаштирди. Норвегиялик футболчининг айтишича, афсонавий швед унга: “Ҳеч қачон сочингни олма, чунки куч сочда”, деб маслаҳат берган.
Маълумот учун, навбатдаги турда “Манчестер Сити” жорий йилнинг 28 август куни “Кристал Пэлас” майдонига сафар қилади.
Live
Барчаси