“Сити” Мареска билан келишувга эришди – Романо
Спорт
−
19 Май 2996 1 дақиқа
Пеп Гвардиола ушбу мавсум якунида “Манчестер Сити” бош мураббийлигини тарк этгандан кейин унинг ўрнини Энцо Мареска эгаллайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
“Италиялик менежер (мураббий) ҳар доим Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаш учун энг идеал номзод деб ҳисоблаб келинган. Келишувга эришилди ва Мареска “Манчестер Сити” билан дастлабки уч йиллик шартномани имзолайди”, дейди Романо.
Клуб раҳбарияти Гвардиоланинг кетишини жорий йилнинг 24 май куни Англия Премьер-лигаси доирасидаги “Астон Вилла”га қарши учрашувдан сўнг расман эълон қилишни режалаштирмоқда.
Энцо Маресканинг сўнгги иш жойи “Челси” бўлган. У 2026 йил январигача Лондон клубини бошқарган. Италиялик мутахассис қўл остида лондонликлар UEFA Конференциялар лигаси ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.
Маълумот учун, 55 ёшли Пеп Гвардиола 2016 йилдан буён Манчестер клубини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида “шаҳарликлар” бир марта Чемпионлар лигаси, UEFA Суперкубоги, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати, олти марта Англия чемпионлиги, 3 та Англия кубоги ва 5 та Лига кубогида зафар қучган. Гвардиола фаолияти давомида “Барселона” ва “Бавария”ни ҳам бошқарган.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май