Сиртқи таълим тўлиқ масофавийга ўтказилади – Мажидов
Жамият
−
09 Июль 2020
13319Аввалроқ, олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш муддати ўзгармаслиги, аммо янги ўқув йили қандай шаклда бошланиши шароитга қараб белгиланиши ҳақида хабар берган эдик.
Яқинлашаётган ўқув йилидан сиртқи таълим 100 масофавийга ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда маълум қилди.
“Сиртқи таълим 100 масофавийга ўтказилади. Кечки таълим шакли бўйича ишларни режалаштирганмиз, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, 50 масофавийга ўтади.
Кундузги таълим борасида қандай йўл тутилиши карантин шароитидан келиб чиқиб белгиланади”, деди Мажидов.
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганидан кейин – жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб мамлакатдаги барча таълим муассасалари ёпилди. Ўқиш онлайн тарзда давом эттирилди. Бироқ, мамлакатда интернет сифатининг пастлиги, айрим ҳудудларга умуман интернет етиб бормагани бу соҳада қатор муаммоларни сув юзасига чиқарди. Агар муаммолар бартараф этилмас экан, ўқувчилар ва ўқитувчилар сентябрдан яна худди шу муаммоларга дуч келади.
LiveБарчаси