Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан олингани ростми? Вазирлик изоҳ берди
Жамият
−
13 Январь 2021
14641Бугун, 13 январь куни Ўзбекистондаги турли вазирликларда лавозимий ўзгаришларга бой бўлди. Олий ва ўрта махсус таълим, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирларининг ўринбосарлари ишдан олинди.
Бу орада ижтимоий тармоқларда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидовнинг ўзи ҳам лавозимидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Иномжон Мажидов Ўзбекистон Миллий университетига ректор этиб тайинланган.
Бу маълумот қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билиш учун вазирлик Матбуот хизмати билан боғландик. Улар бу ахборотни тасдиқлаш учун асос йўқлигини маълум қилишди. Аммо бирор расмий янгилик бўлиши билан эълон қилинишини айтиб ўтишди.
Маълумот учун, Иномжон Мажидов 2016 йил сентябрида олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил июнидан эса вазир лавозимига тайинланганди.