Яна бир вазирнинг ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Раҳимович Саломов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўктам Саломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган.

Ўктам Саломов 2020 йилнинг 30 июнида Тошкентдаги Турин политехника университети ректорлигидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. У муқаддам Андижон машинасозлик институти ректори бўлиб ҳам ишлаган.

Аввалроқ, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирларининг ўринбосарлари лавозимидан олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўктам Саломов

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг