Турин университети ректори вазирга биринчи ўринбосар бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўктам Раҳимович Саломов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўктам Саломов 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иссиқлик физикаси бўлими аспирантурасини, 2004 йилда Пьер ва Мария Кюри номли Париж университети аспирантурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Фанлар академиясининг Иссиқлик физика бўлимида бошлаган. Турин политехника университетида ҳам турли лавозимларда ишлаган.

Бугунгача Ўктам Саломов Тошкентдаги Турин политехника университети ректори бўлган. Ундан аввал эса Андижон машинасозлик институти ректори вазифасини бажарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўктам Саломов

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг