Охирги 15 йилда пасайиш бўлган – Мажидов

Жамият

image

Ўзбекистонда олий таълим соҳасида фаолият олиб борувчи ўқитувчиларни илм ва методика билан шуғулланишдан манфаатдор бўлиши учун шароитларни яратишга ҳаракат қилиняпти. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов “Ёшлар пресс-клуби”нинг тўлов-контракт ва стипендия масаласида ўтказилган сессиясида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири.

Иномжон Мажидов олий таълимдаги кадрлар масаласига тўхталиб, соҳада охирги 15 йилда пасайиш бўлганини таъкидлади.

“Ўқитувчи илм ва методика билан шуғулланса сифат пайдо бўлади. Олий таълимдаги ўқитувчи ҳар йили бир янгилик киритмаса, ўз устида ишламаса, илмий иш олиб бормаса, бундай ўқитувчининг олий таълимда истиқболи бўлмайди. Олий таълимга келган ҳар бир ёш илмий даража олишга интилиши керак. 2016 йилгача охирги 15 йил давомида олий таълим муассасаларида илми даражаларнинг сони фақатгина пасайиб келганди. Ўтган йилдан 1 фоизга ўса бошлади. Бу йил 3 фоизга ўсди. Бу дегани ёшлар кела бошлади”, деди Мажидов.

Вазир сўзида давом этиб, соҳада илмий унвони бор ўқитувчилар таркиби янгиланмай қўйгани, натижада орада узилиш бўлганини қайд этди.

“Бугунги кунда илмий унвонлиларнинг ўртача ёши 50 ёшдан юқори. Яъни, ёшлар келмай қўйганди, узилиш бўлганди. Шароит яратилди улар келяпти. Ҳозирда олий таълимда илмий унвонлилар 34 фоизни ташкил қилади”, 


Мақола муаллифи

Теглар

Иномжон Мажидов олий таълим

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг