Ўзбекистонда янги ўқув йили ҳам масофавий бошланиши кутилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига киришдаги ижодий имтиҳонлар жорий йилнинг 1 августидан кейин бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган брифингда маълум қилди. 

“Ижодий имтиҳонлар 1 августдан кейин бошланади. Лекин бу имтиҳонларнинг давомийлиги ва сифатига таьсир килмайди. Яъни бундай имтиҳонлар 20 кун давом этади”, дейди Мажидов. 

Ўзбекистонда пандемия кун сайин авж олмоқда. Вазият қачон барқарорлашиши номаълум. Бу эса таълим жараёнига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Вазирнинг қайд этишича, ОТМларда таълим жараёни онлайн шаклда ҳам давом этиши мумкин. 

“Ҳужжат топшириш масалалаларида ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Таълимнинг барча шакллари учун ҳужжатлар онлайн тарзда топшириляпти. 

Ўқиш масаласига келсак, бунда шароитдан келиб чиққан ҳолда бир қарорга келинади. Сиртқи ва кечки таълим шакли масофавийга, кундузги таълимда эса ахборот технологиялари жорий этилган тарзда олиб борилади.

Ҳозирча янги ўқув йилининг бошланиши бўйича анъанавий шаклни режалаштиряпмиз. Лекин масофавий таълим жараёнларига ҳам тайёрмиз. 

Бунда баҳорда йўлга қўйилган ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда олиб борилган таълим шакллари янада такомиллаштирилади. Бу борада шароитдан келиб чиққан ҳолда, якуний қарорга келамиз”, дейди вазир.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганидан кейин – жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб мамлакатдаги барча таълим муассасалари ёпилди. Улар фаолиятини онлайн тарзда давом эттирди. Бироқ, мамлакатда интернет сифатининг пастлиги, айрим ҳудудларга умуман интернет етиб бормагани бу соҳада қатор муаммоларни сув юзасига чиқарди. Агар муаммолар бартараф этилмас экан, ўқувчилар ва ўқитувчилар сентябрдан яна худди шу муаммоларга дуч келади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Иномжон Мажидов

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг