Сирдарёдаги театрда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
06 Август 3272 1 дақиқа
Кеча, 5 август куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги мусиқали драма театрида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 18:06 да Гулистон шаҳри “Шодлик” МФЙ Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган объектлар бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:09 да воқеа жойига етиб борган ҳамда ёнғин соат 18:12 да қуршаб олиниб, соат 19:00 да бартараф этилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган савдо марказида ёнғин чиққанди. Аланга 4 соатдан ортиқ вақтда ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси