Сурхондарёда 3 қаватли савдо маркази ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
04 Август 9660 1 дақиқа
Бугун, 4 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган савдо марказида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 03:02 ларда Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 3 қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар тушган. Хабарга асосан ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 03:15 да етиб бориб, ёнғин соат 05:10 да қуршаб олинган. Ёнғинни ўчириш ишларига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда 2 та сув ташувчи техника жалб этилган. Ёнғин 4 соатдан ортиқ вақтда – соат 07:30 да тўлиқ ўчирилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдорини аниқлаш бўйича тегишли мутасадди идоралар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган кўп қаватли уйда ёнғин чиққан эди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бўлмаган.
Live
Барчаси