Сирдарёдаги даҳшатли “авария”да икки ўсмир ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
22 Сентябрь 14563 1 дақиқа
Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида содир бўлган дахшатли йўл-трансорт ҳодисасида икки нафар вояга етмаган шахс вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа ўша куни соат 22:00 атрофида туманнинг Фурқат маҳалласи ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятдаги 20В036 автомобиль йўлининг “Шоликор-Сирдарё” йўналиши 1-километрида содир бўлган.
15 ёшли фуқаро отасига тегишли бўлган Lacetti автомашинасини (отасидан берухсат) бошқариб кетаётиб, юқори тезлик оқибатида бошқарувни йўқотган ҳамда йўл четидаги зовурга тушиб кетган.
ЙТҲ оқибатида автомашина салонида бўлган икки вояга етмаган йўловчи воқеа жойида вафот этган, ҳайдовчи эса туман тиббиёт бирлашмасининг Жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Spark ва ЙПХ машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. 17 ёшли йигит ҳаракат давомида ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартириб, 3-қатордан 1-қаторга кескин бурилган ва ҳаракатни ўнгга бурганда, ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувида бўлган Lacetti русумли хизмат автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Live
Барчаси