Сирдарёда нарколаборатория ташкил қилган 3 нафар шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
10 Ноябрь 2025 3498 1 дақиқа
Сирдарё вилоятида нарколаборатория ташкил қилган 3 нафар шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Сирдарё вилоятида тезкор тадбир ўтказилган. Гулистон шаҳрида яшовчи 1995-йилда туғилган шахс ва унинг 1996-йилда туғилган турмуш ўртоғи ҳозирда Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро билан келишган ҳолда, унинг хонадонида синтетик наркотик моддалар тайёрлаб, “закладка” тарзида мижозларга етказиб бериш билан шуғулланган.
Ушбу нарколабораториядан 4 кг 373 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси, электрон тарози, миксер, противогаз, зип-пакет ва қадоқлашда ишлатиладиган бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Аниқланишича, оғуфурушлар МДҲ давлатлари бўйлаб интернет тармоғида синтетик наркотиклар сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ томонидан хориждан юборилган хом-ашёлардан фойдаланиб, гиёҳвандлик воситалари тайёрлашган.
Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент, Фарғона ва Андижон вилоятида жами 25 минг дозани ташкил қилган 12,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари аниқланганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025