Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Сирдарёда корхона 1,5 млрд сўмлик газ ўғирлади (видео)

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, жами 1,5 млрд сўмлик зарар келтирган корхона аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманидаги “Янгиҳаёт” МФЙда жойлашган “А. П.” МЧЖда газдан фойдаланиш ҳолати кўздан кечирилганда корхонада ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунасининг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан четга чиққан ҳолда икки дона ностандарт ёндиргичдан фойдаланилаётгани аниқланган. Ҳолат бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган ва 1 миллиард 558 миллион сўмлик зарар ҳисобланган.

Шунингдек, Гулистон шаҳар “Баҳор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Х. Р. хонадонида ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, “зангори ёқилғи”дан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 379 миллион 787 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Билдирилишича, ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Сирдарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг