Сирдарёда аёл эрини пичоқлади 

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида эрига тан жароҳати етказган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Замон” дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, воқеа эркакнинг кечаси маст ҳолатда уйига қайтиб, оила аъзоларига нисбатан тажовузли хатти-ҳаракатлар содир этишидан бошланган. Аёл ўша куни турмуш ўртоғи ўзини, кейин фарзандларини ҳам ҳақорат қилиб калтаклаганини, ўғлининг дўппосланаётганига чидай олмай қўрқитиш ниятида пичоқ олганини билдирган ва айбини тўлиқ тан олиб, суддан енгиллик сўраган.

Судланувчи ва гувоҳлар баёнотига кўра, эркак уйига кириши билан хотини ва болаларига босим ўтказа бошлаган. Жанжал авжида эса 10-синфда ўқиётган ўғлини ҳам калтаклаган. Фарзандига нисбатан зўравонликни кўрган она уни ҳимоя қилишга уринган. Аёл жаҳл устида ошхона пичоғи билан эрининг қорин қисмига тан жароҳати етказган.

Тиббий экспертиза хулосасига кўра, аёл етказган тан жароҳати ҳаёт учун хавфлидеб баҳоланган. Судда кўрсатма берган жабрланувчи эркак эса ҳозирда аёли билан ярашганини, ўша кунги хатти-ҳаракатларини маст ҳолатда содир этганини тан олган ва аёлига нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

Аёл содир этган жинояти жиноят таснифига кўра оғир жиноятлар туркумига киради. Шу сабабли, суд аёлни Жиноят кодексининг 126-1-моддаси (оилавий, маиший зўравонлик) еттинчи қисми билан айбдор деб топиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган, бироқ эр-хотин ярашиб олгани, даъвоси йўқлиги сабабли тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, суд бир ярим йил муддатга синов муддати белгилаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ток уриб вафот этган 11 ёшли қизчанинг онаси эрини пичоқлаб ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё пичоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг