Сирдарёда 954 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолати аниқланди
3-саҳифа
−
19 Август
2396Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармаси ўтказган 954 млн сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё туман Ободонлаштириш бошқармасида амалга оширилган харидларда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилган.
Ўрганишлар натижасида жорий йилнинг 14 июнь санасида “Ekskavator-Pogruzchik” харид қилиш учун ўтказилган бошланғич қиймати 954 млн сўмлик харид жараёнида иштирокчиларни баҳолашда “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 46-моддаси талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган.
“Мазкур ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёда 439 та рақобатга зид ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланганди.