Сирдарёда 70 ёшли отахон коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Сирдарёда коронавирусга чалинган 70 ёшли эркак вафот этди. Бу мамлакатда расман эълон қилинган 129-қурбон бўлди.

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшаган 70 ёшли М.Т. (эркак) да жорий йил 15 июль кунидан тана ҳарорати кўтарилиб турган. 27 июль куни ҳолсизлик, бутун танада оғриқ кузатилганлиги сабабли Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган. 

Унга COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. 

Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган. 

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг