Сирдарёда 2 ёшли боғча тарбияланувчиси овқат тиқилиб қолиб, вафот этди
3-саҳифа
−
19 Август
8917Сирдарё вилоятида 2 ёшли боғча тарбияланувчиси овқат тиқилиб қолиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 7 август куни соат 11:10 ларда Мирзаобод туманида содир бўлган. “Йўлдошобод” МФЙда жойлашган ЯТТ “А,З,А,” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг 2022 йилда туғилган тарбияланувчиси И.С. (ўғил бола) тўсатдан вафот этган.
Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, И.С.нинг ўлимига нафас йўлларининг овқат массаси билан беркилишидан келиб чиққан механик асфиксия сабаб бўлган.
“Ҳолат юзасидан Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси