Сирдарёда 2,1 млрд сўмлик “ток”ни ўғирлаган корхона аниқланди
Жамият
−
05 Март 3290 1 дақиқа
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган назорат тадбирида Гулистон шаҳрида жойлашган “С. Ж.” МЧЖнинг қуввати 176 кВт бўлган электр қурилмалари уланган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 млрд 130 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ноқонуний ташкил қилинган майнинг фермада 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилингани аниқланганди.
Live
Барчаси