Сирдарёда 1 миллиард долларга эга инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Жамият
−
07 Апрель 2023
4137Сирдарёда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарёда ўтказилган халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида маълум қилинди.
Гап шундаки, давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди. Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси иккинчи ташаббус доирасида Хитойнинг нуфузли Ипак йўли фонди ва бошқа молиявий ташкилотлари билан бирга ташкил қилинади. Жамғармага 1 миллиард доллар сармоя олиб келинади.
Шунингдек, иккинчи ташаббус доирасида вилоятнинг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади. Уларда:
• электротехника, биофармацевтика, кимё, қурилиш материаллари, ипак ва озиқ-овқат саноатида инновацион лойиҳалар амалга оширилади;
• эркин иқтисодий зона мақоми берилади ва “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг соддалашган тизими жорий қилинади;
• ишлаб чиқариш бинолари намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, тадбиркорларга “саноат ипотекаси” орқали тайёр ҳолда берилади;
• жорий йилда технопарк инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь