Шавкат Мирзиёев Туркий туризм альянси тузишни таклиф қилди (видео)
Local
−
14:47 759 1 minute
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий туризм альянси тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси бугун, 30 октябрь куни Анқара шаҳрида бошланган Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида сўз очди.
Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида туркий давлатлар ўртасида хорижга чиқиш паспортисиз, фақат ID-карта билан сафар қилиш имкониятини кенгайтиришни таклиф қилган.
“Туризм соҳасидаги улкан имкониятларни ҳам тўлиқ ишга солишимиз лозим. Биргина 2022 йилда давлатларимизга 40 миллиондан зиёд хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Туркий халқларнинг тарихий шаҳарлари, бетакрор табиати, бой маданияти ва меҳмондўстлик анъаналарини дунёга биргаликда тақдим этиш мақсадида Туркий туризм альянсини ташкил қилиш вақти келди.
Аҳолимиз узоғини яқин, оғирини енгил қилиш учун фуқароларнинг ўзаро сафарлари тўғрисидаги кўп томонлама битим ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Унда ID-карталар асосида сафар қилиш имкониятларини кенгайтириш, чегарадан ўтиш ва мезбон давлат ҳудудида бўлиш тартибини соддалаштириш масалаларини акс эттиришимиз лозим”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Live
All