Сирдарёда 1 литрли банкада “наша” сотаётган шахс қўлга олинди
3-саҳифа
−
07 Ноябрь 2020
4763Сирдарё вилоятида катта пул эвазига гиёҳфурушлик қилаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Сирдарё тумани “Камолот” маҳалласи ҳудудида "Назорат остида олиш" тезкор тадбири ўтказилди.
Маълум қилинишича, тадбир давомида фуқаро С.Г. бир литрли банкага солинган "наша" гиёҳванд воситасига ўхшаш моддани ўтказиш мақсадида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган "А" исмли шахсга 5.000.000 сўм ва 650 АҚШ доллари миқдоридаги пул эвазига сотган вақтида ушланган.
Судга оид кимёвий экспертизанинг 1 ноябрдаги хулосасига кўра, “А” исмли шахс тақдим қилган ўзидан ўткир ҳид тарқатувчи ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда, "тетрогидроканнабинол" мавжуд бўлиб, бу моддалар "марихуана" деб аталиши, оғирлиги 91 граммга тенглиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь