Сирдарёда ҳокимларга Tracker олиши учун маҳаллий бюджетдан 4 млрд сўм ажратилди
Жамият
−
29 Июль 2023
4029Сирдарёда вилоят ҳокимининг ўринбосарларига ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомашинаси сотиб олиши учун 4 млрд сўм ажратилди.
Бу ҳақда E-qaror платформасида халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг VI-52-98-9-0-К/23 рақамли қарори эълон қилинди. Ҳужжатда баъзи сарф-харажатлар учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2023 йилда шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан 7,6 млрд сўм маблағ йўналтирилиши қайд этилган.
Иловада ажратилган маблағлар нимага сарфланиши келтириб ўтилган. Жами маблағдан 4 млрд сўми вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобили харид қилишга ишлатилади.
Очиқ манбаларга кўра, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда барча туман ва шаҳар ҳокимликлари тасарруфида жами 107 та машина бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши вилоят ҳокими ўринбосарларига, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобилини харид қилиш учун 4 млрд сўм ажратиш бўйича қарор қабул қилган эди.
Шундан сўнг, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарларига, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобилини харид қилиш учун 4 млрд сўм ажратилаётгани ҳақида QALAMPIR.UZ’да эълон қилинган мақола юзасидан вилоят ҳокими муносабат билдирган.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь