Сирдарё ҳокими ишдан олинди
Жамият
−
16 Январь
15848Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда бугун, 16 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган инвестицияларни кенг жалб этиш ва экспортни ошириш борасидаги ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Видеоселекторда эндиликда инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.
Бунда Бош вазир бу йилги 42 миллиард доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.
Мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Маълумот учун, Акмал Маҳмудалиев 2022 йил ноябрида Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланганди. 2023 йил апрелда у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланган. Бундан олдин у Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси