Синдоров номзодлар турнирини ғалаба билан бошлади

Спорт

image

Кеча, 29 март куни ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров FIDE номзодлар турниридаги иштирокини бошлади. Биринчи баҳсда Синдоров россиялик гроссмейстерни мағлубиятга учради.

Жорий йилги 28 март санасидан старт олган мусобақалар Кипрнинг Пафос шаҳрида давом этмоқда. Дунёнинг энг кучли саккиз нафар гроссмейстери иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдоров ҳимоя қилмоқда.

Мусобақанинг 1-турида Жавоҳир ишончли ўйин намойиш этиб, россиялик гроссмейстер Андрей Есипенко устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи тур якунларига кўра, Фабиано Каруана ва Рамешбабу Прагнанандха билан бир қаторда Жавоҳир Синдоров ҳам 1 очкодан жамғариб, пешқадамлар сафидан жой олди.

Бугун, 30 март куни 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Синдоров оқ доналарда германиялик гроссмейстер Маттиас Блюбаумга қарши дона суради. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади.

Мазкур турнир ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши жаҳон тожи учун ҳал қилувчи ўйинда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Маълумот учун, Жавоҳир Синдоров жаҳон тожи учун ўйнаш имкониятини берадиган турнирда иштирок этаётган 1-ўзбек шахматчиси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Андрей Есипенко номзодлар турнири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг