Синдоров 425 минг долларлик турнирда қатнашади

Спорт

−

image

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳс олдидан АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида ташкил этиладиган Clutch Chess: Champions Showdown турнирида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақа жорий йилнинг 27-29 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Синдоровнинг рақиблари америкалик гроссмейстерлар Ҳикару Накамура ва Фабиано Каруана, шунингдек, ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха бўлади.

Турнирда тўрт нафар шахматчи иштирок этади. Ҳар бир иштирокчи қолган уч нафар рақибига қарши оқ ва қора доналарда икки мартадан баҳс олиб боради. Шу тариқа, ҳар бир шахматчи бир кунда 6 та, мусобақа давомида эса жами 18 та партия ўйнайди. Барча партиялар 10 дақиқа + ҳар бир юриш учун 5 сония қўшиб бориладиган вақт назорати асосида ўтказилади.

Турнирнинг соврин жамғармаси 425 минг долларни ташкил этади. Мусобақанинг ўзига хос жиҳати шундаки, ҳар бир ўйин кунида ғалаба учун бериладиган очколар қиймати ошиб боради. Бу эса ортда қолаётган шахматчиларга ҳам рақибларига етиб олиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида Жавоҳир Синдоров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши жаҳон шахмат тожи учун баҳсни бошлайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг