Сифатсиз қурилаётган “дом”нинг пудратчиси жаримага тортилди

Жамият

image

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Ислом Каримов ҳудудида қурилаётган 9 қаватли турар-жой биносининг пудрат ташкилоти раҳбари жаримага тортилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

Келтирилишича, пудрат ташкилоти раҳбари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддасига асосан жаримага тортилган.

Вазирлик ходимлари бино қурилиш билан боғлиқ бир қанча хато ва қоидабузарликларга дуч келган. Хусусан, ушбу турар-жой биносини қуришда зилзилавий ҳудудларда қурилиш меъёр талаблари бузилган ҳолда котлован тайёргарлиги тўғрисида геолог далолатномаси ва замин тупроқ қатлами зичлиги бўйича лаборатория хулосалари тўлиқ расмийлаштирилмаган.

Объектнинг барча қаватларини кўтаришда зилзилавий худудларда қурилиш меъёр талаблари бузилган ҳолда монолит-бетон конструкцияларнинг мустаҳкамлиги бўйича лаборатория синовларининг хулосалари олинмаган ва объектда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган.

Хавфсизлик ленталари тортилмай опалубка монтаж ишлари бажарилган. Шунингдек, опалубка монтаж ишларида лойиҳадан четга чиқиш ҳолатлари кузатилган.

Объект қурилишининг лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талабларига мувофиқ амалга оширилганлиги юзасидан ижро схемалар, ишлатилган қурилиш материалларининг сифатини тасдиқловчи паспорт ва сертификатлар, ёпиқ ишлар далолатномалари талабларида белгиланган ижро ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган.

“Бугунги кунда қурилиш монтаж ишлари вақтинча тўхтатилган. Юқорида кўрсатиб ўтилган қоидабузарликларни лойиҳа ва қурилиш меъёрлари талаблари асосида бартараф этилиши юзасидан техник назоратчи ҳамда пудратчи масъулларига тегишли кўрсатмалар берилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уйнинг арматуралари сифатсиз экани, ётқизилган бетон эса кўчиб кетаётгани айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти жарима дом пудратчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made