Тошкент вилоятида 9 қаватли уй сифатсиз қурилаётгани айтилди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида қурилаётган 9 қаватли уйнинг ҳолати тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Лавҳада янги қурилаётган уйнинг арматуралари сифатсиз экани, ётқизилган бетон эса кўчиб кетаётгани ҳақида айтилган. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди

Маълум қилинишича, ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганилмоқда. 

“Дастлабки маълумотларга кўра объектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган ҳамда тегишли органларга тақдим этиш учун зарур ҳужжатлар тўпланмоқда. Янада тўлиқ тафсилотлар ҳақида тез орада маълумот берамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда кўприк, тоннель, кўп қаватли бинолар каби сейсмик хавфсизлик талаблари юқори бўлган бино-иншоотларни қуриш фақат Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “А” ва “Б” тоифага эга бўлган корхоналар томонидан амалга оширилади. 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends