Сибирда деярли бутун ҳолда сақланиб қолган мамонт қолдиқлари топилди (видео)
Бу қизиқ
−
03 Январь
9279Сибирда тадқиқотчилар 50 минг йилдан ортиқ вақт давомида музлик қатламида сақланиб қолган ёш мамонтнинг қолдиқларини топди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу жонзот Батагаика кратеридан топилган. Бу кратер 80 метрдан ортиқ чуқурликка эга бўлиб, иқлим ўзгариши натижасида кенгайиб бормоқда.
Жонзотнинг ўлими 50 минг йил олдин содир бўлган. Якутск шаҳридаги Лазарев мамонт музейи лабораториясининг раҳбари Максим Черпасовнинг сўзларига кўра, тана оғирлиги 110 килограмдан ортиқ бўлган мамонт қолдиқлари махсус тайёрланган стретчердан фойдаланиб ер юзасига олиб чиқилган. Черпасов мамонт ўлимидан олдин эҳтимол бир ёшга тўлган бўлиши мумкинлигини, айниқса унинг бош ва думининг яхши сақлангани ноодатий ҳолат эканини айтган.
“Одатда энг аввало эрийдиган қисм, айниқса дум, кўпинча йиртқичлар ёки қушлар томонидан ейилади. Олдинги оёқлар аллақачон емирилган бўлса-да, бош жуда яхши сақланган”, дейди Черпасов.
Маълумот учун, бу Россиянинг музлик қатламида кашф этилган бошқа ажойиб топилмаларнинг сўнггиси. Ўтган ойда шу ҳудудда жойлашган Сакҳа (Якутия) минтақасида 32 минг йил олдин яшаган кичик қиррали мушук боласининг қолдиқлари топилган, шу йилнинг бошида эса 44 минг йил олдин яшаган бўри жасади аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Жирғалон дарёси текислигида карьер қазиш чоғида қадимги мамонтнинг тиш суяги ва жағининг пастки қисмининг парчалари топилганди.
LiveБарчаси