Қирғизистонда мамонт қолдиқлари топилди

Бу қизиқ

image

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятидаги Жирғалон дарёси текислигида карьер қазиш чоғида қадимги мамонтнинг тиш суяги ва жағининг пастки қисмининг парчалари топилди.  Бу ҳақда Қирғизистон маданият вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, топилма оддий ишчилар томонидан топилган, кейинчалик бу жойга профессионал археологлар юборилган. Суякларнинг ёмон сақланиши туфайли олимлар қолдиқларнинг фақат бир қисмини ажратиб олишга муваффақ бўлган. Барча тикланган қисмлар жойида тозаланиб, сақланиб қолган.

Текширув давомида карьернинг қум-шағал конларидан 3 метрдан 5 метргача чуқурликда бир-биридан 140-150 метр масофада икки хил жойда тиш ва пастки жағнинг бўлаклари топилган.

Маълумотларга кўра, суяклар ташишдан кейин музейга ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида милодий IX-XVI асрларга оид хум идишлар топилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Иссиқкўл қолдиқ мамонт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг