Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Иссиқкўлдаги чемпионатнинг очилишида қатнашди
Жамият
−
01 август 3906 2 дақиқа
Бугун, 1 август куни норасмий Маслаҳат учрашуви доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича чемпионатнинг очилишида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари норасмий Маслаҳат учрашуви дастурига мувофиқ, Иссиқкўлда сув-мотор спорти бўйича Қирғизистон Гран-присининг тантанали очилиш маросимида қатнашган. Етакчилар мусобақа иштирокчилари ва меҳмонларини қутлаган.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга спортчиларнинг саралаш пойгасини кузатган.


Маълумот учун, Гран-при Халқаро сув-мотор спорти иттифоқи шафелигида ўтказилаётган “сувдаги Формула-1” номи билан машҳур бўлган F1H2O жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Мусобақаларда ҳар йили турли мамлакатлардан профессионал жамоа ва спортчилар иштирок этади. Жаҳон чемпионати босқичи Марказий Осиёда илк бор ўтказилмоқда.

Дастурдан машғулотлар, саралаш босқичи ҳамда соатига 220 километрдан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи тезюрар қайиқлардаги асосий пойга ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашувида иштироқ этгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу учрашувдаги нутқида Ўзбекистон Президенти ягона табиий маконда юзага келаётган таҳдидлар давлат чегараларини тан олмаслигини, уларга жавоб чоралари ҳам умумий бўлиши кераклигини билдирди. Шунингдек, илгари тарқоқ бўлган Марказий Осиё бугунги кунда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида тараққиётнинг умумий мақсадлари йўлида бирлашаётганини айтди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Зироат Мирзиёева Чўлпонота шаҳридаги беш юлдузли “Боку” меҳмонхонасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Live
Барчаси