Си Цзиньпин Шимолий Кореяга боради
Олам
−
05 Июнь 3044 1 дақиқа
Хитой Раиси Си Цзиньпин 8–9 июнь кунлари давлат ташрифи билан Шимолий Кореяга боради. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ташриф Ким Чен Иннинг таклифига биноан амалга оширилади.
Агентлик хабарида айтилишича, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Бош котиби ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 8–9 июнь кунлари КХДРда давлат ташрифи билан бўлади.
Жорий йилнинг март ойида Ким Чен Ин Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари янада мустаҳкамланишини таъкидлаган эди.
Шунингдек, Ким Чен Ин Си Цзиньпинга йўллаган жавоб мактубида уни Корея Меҳнат партияси Бош котиби лавозимига қайта сайлангани муносабати билан йўлланган табрик учун миннатдорлик билдирган.
У ўз мактубида хитойлик ҳамкасбининг табриги ўзи ва партия аъзолари учун қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбат белгиси бўлганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси Бош котиби лавозимига қайта сайланганди.
Сайлов Пхеньянда бўлиб ўтган Корея Меҳнат партиясининг тўққизинчи қурултойи давомида ўтказилган. Қурултой ҳар беш йилда бир марта ташкил этилади. Унда Марказий қўмита аъзолари ҳам сайланади ва партия низомига айрим ўзгартиришлар киритилади.